“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид де Хеа жамоани тарк этиб, “Реал”га ўтишга рухсат олмаслиги мумкин.

The Daily Mail нашрининг хабар беришича, “Реал” испаниялик дарвозабон учун 20 млн фунт стерлинг тўлашдан бош тортмоқда.

Мадридликлар де Хеа уларга бир йилдан кейин текинга тушиши мумкинлигини ҳисобга олиб, манкунианликларга 13 млн фунт стерлинг таклиф қилишмоқда.

Бироқ томонларнинг бирортаси муросага бормаяпти. Бу эса “МЮ” келишувларни бас қилиб, де Хеани шартнома бўйича яна бир йил ишлаб беришига мажбур қилишига олиб келиши мумкин. Сўнгра эса дарвозабон эркин агент сифатида қўйиб юборилади.