“Милан” жамоаси “Зенит” яримҳимоячиси Аксел Витцелни харид қилишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар бермоқда Football Italia нашри.

“Россонерлар” вице-президенти Адриано Галлиани фтболчининг ўзи билан келишувга эришилгандан кейин Санкт-Петербургга “Зенит” билан музокаралар ўтказиш учун дарҳол учиб кетиши айтилмоқда.

26 июнь куни Галлиани Витцель билан гаплашишдан олдин бельгиялик футболчининг отаси билан музокара ўтказди.

“Зенит” футболчини 40 млн евродан камга сотмоқчи эмас.