“Манчестер Сити” футбол жамоаси ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро Америка кубоги чорак финалида Колумбияга қарши учрашувда рақибларининг қўпол ўйини борасидаги шикоятига мексикалик ҳакам Роберто Гарсиянинг бу қитъада футбол қандай ўйналиши ҳақидаги жавобига қуйидагича изоҳ берди:

“Мен тушунмайман. Кўринишича, Жанубий Америкада бошқача футбол ўйналар эканда. Ҳакам “Бу Жанубий Америка, йигитлар!” деди. Биз ўзимиз Жанубий Америкаданмиз. Бу ўйинда жуда кўп тўқнашувлар бўлди”. Агуэронинг бу сўзларини Аргентинанинг Сancha Llena интернет-нашри келтириб ўтди.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмагандан кейин ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Аргентина термаси Карлос Тевеснинг якунловчи голи ҳисобига мусобақанинг яримфиналига йўл олди.