"Лилль” клуби ва Мали U-20 терма жамоаси ҳужумчиси Адам Траоре билан бир йўла 3та инглиз клуби - «Челси», «МЮ» ва «Манчестер Сити» клублари қизиқишмоқда.

Траоренинг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланган.

Мали терма жамоаси аъзоси Янги Зеландияда бўлиб ўтган Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинганди. У кичик мундиалда 4та гол киритиб, 3та голли узатмага муаллифлик қилган.

Мали терма жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритганди.