WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж ўзини рус космонавтига тенглаштирди. Бу ҳақда унинг "Россия 1" телеканали учун берган интервьюсига асосланиб, РИА Новости нашри хабар берган.

"Россиялик космонавтлар ҳам мен каби қийинчиликларга рўбару бўлишади. Лекин уларда бу узоқ давом этмайди. Космонавтлар баъзида ёруғликни ҳам кўришади", дейди Ассанж.

У бу гаплари орқали Лондондаги Эквадор элчихонасида узоқ вақт яшириниб ётишига тўғри келганини назарда тутгани тахмин қилинмоқда.