WikiLeaks асосчиси бўлган франциялик журналист Жулиан Ассанж "Россия 1" телеканалига берган интервьюсида АҚШ томонидан таҳдидлар давом этаётганига қарамасдан ўз лойиҳаси бўйича ишлашда давом этишини маълум қилди.

"Улар ким ўз ишларига бурун суқса, унинг мен каби азоб чекишини кўрсатиб қўйишмоқчи бўлишди. Мен уларнинг эрта хурсанд бўлишига рози бўлмайман. Албатта бу иш жуда қийин, лекин яхши натижалари ҳам бор. Ҳа, мен футбол ўйнаб, тоғларда сайр қилиб юра олмайман. Лекин шу иш устида ишлай оламан ва ишлай олиш, бу яхши", дейди Ассанж.

Унинг маълум қилишича, расмий Вашингтон вакиллари бу "уруш"да қўли баланд келиш имкониятидан маҳрум бўлган, лекин WikiLeaks`нинг барча фаолларини тинимсиз таъқиб этмоқда.