Америка кинокадемияси ташкилот аъзолигига яна 271 кишини қабул қилди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар берди.

Янги киноакадемиклар орасида Бенедикт Камбербэтч, Эмма Стоун, Девид Ойелойево, Эдди Редмейн, Элизабет Бенкс, Крис Пайн ва бошқа кўплаб кино олами вакилларини учратиш мумкин.

Янги киноакадемкилар сифатида асосан охирги йилда Оскар киномукофоти учун номзодлик қилган фильм ижодкорлари таклиф этилишган.