Бразилиялик автопойгачи Нельсиньо Пике “Формула-Е” пойгасининг тарихдаги илк чемпиони бўлди. Пойганинг Лондонда ўтказилган босқичида Пике маррага еттинчи бўлиб етиб келди ва ўзига сериядаги ғолибликни таъминлади. Ушбу босқичда маррага биринчи бўлиб британиялик Сэм Берд етиб келди.

“Формула-Е” пойгаси (“Формула-1” пойгасининг муқобили), очиқ ҳолдаги ғилдиракларга эга электромобиллар автопойгаси ҳисобланиб, 2014 йилнинг сентябридан ўтказилиши бошланган.

«Формула-Е». Лондон. 2-пойга

1. Сэм Берд (Virgin Racing)
2. Жером д'Амброзио (Dragon Racing)
3. Лоик Дюваль (Dragon Racing)
4. Бруно Сенна (Mahindra Racing)
5. Себастьен Буэми (e.dams Renault)
6. Лукас ди Грасси (Audi Sport ABT)
7. Нельсиньо Пике (NEXTEV TCR)