76 ёшли Рита Уильямс ўзининг севимли шляпаси сабабли Тунисдаги терактда мўъжизавий тарзда бошига ўқ тегишидан қутулиб қолганини айтмоқда.

The Daily Mirror британ нашрининг хабар беришича, Уильямс Тунисдаги машъум меҳмонхонада турмуш ўртоғи Кен билан дам олаётган бўлган.

Террорчи пляждаги сайёҳларга ўқ узаётганда аёл ерга ётиб олган. Кейинроқ аниқланишича, ўқ фақатгина унинг шляпасини тешиб ўтган, унинг ўзи эса тирик ва бешикаст қолган.

“Агар бошимда шляпа бўлмаганда, ўқ бошимга теккан бўларди. Мен шунчалик қўрқиб кетдимки, ҳали ҳам ўзимни босолмаяпман”, деб айтди Рита Уильямс нашрга берган интервьюсида.

Аёл бу шляпани дам олишдан бор-йўғи бир неча кун аввал 6 фунт стерлингга сотиб олганини таъкидламоқда.