Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ўз твиттерида Тунисдаги теракт қурбонлари хотирасини ёд этиб, мотам сифатида Лондоннинг барча ҳукумат биноларидаги байроқлар туширилиб қўйилишини илтимос қилди.

“Тунисдаги теракт қурбонларини ёд этиб, Даунинг-стритдаги девонхонадаги байроқ тушириб қўйилишини илтимос қилдим”, деб ёзди бош вазир.

Шунингдек, мамлакатнинг молия вазирлиги ва ташқи ишлар вазирлиги биноларидаги давлат байроқлари ҳам тушириб қўйилди.

Аввалроқ Лондон Тунисдаги терактда 15 британиялик фуқаро ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди.