Чикагонинг Эйдонвел туманида собиқ бошлиқлари томонидан ишдан бўшатилиб, хафа қилинган ходим ўзининг собиқ иш жойига бир бак бензин билан қайтиб келди. Бу ҳақда Chicago Tribune хабар берган.

Бу аёл тез тайёр бўладиган овқатларни истеъмолчиларга етказиш билан шуғулланадиган ушбу фирманинг 3 қаватли офисини вайрон қилиб, буюмлар устига бензин сепган ва ўт қўйган.

Ёнғин натижасида фирма бош менежери жиддий куйиш жароҳатларини олган. Яна бир ходим жабрловчидан қутилиб қолган.

Айни вақтда ҳодиса бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.