Сурия пойтахти Дамашқда 28 июнда мамлакатнинг энг гавжум бозорларидан бирида портлаш юз берди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Террорчилар томонидан отилган артиллерия снаряди Дамасқнинг шимоли-шарқий қисмидаги Саружа туманидаги бозор яқинида портлади”, деб айтилмоқда хабарда.

Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жароҳат олди.

2015 йил бошидан бери ушбу теракт содир бўлгунча Дамашқдаги вазият анча барқарор эди. Бироқ тинчликни ушбу теракт бузди. Ҳозирча ҳеч қайси бир экстремистик гуруҳ ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади, деб хабар бермоқда мамлакат ҳуқуқ-тартибот муассасалари.