Экспертларнинг фикрича, Falcon 9 ракетасининг тезлаштирувчи блокидаги суюқ кислород сақланадиган бакдаги юқори босим ракетани фалокатга олиб келган бўлиши мумкин.

“Ракетанинг тезлаштирувчи блокидаги суюқ кислород сақланадиган бакда юқори босим бўлган. Олинган маълумотлар фалокатнинг бир-бирига тескари сабабларини кўрсатмоқда”, деб айтмоқда ракетани ишлаб чиқарган SpaceX компаниясининг раҳбари Элон Маск.

Аввалроқ Тошкент вақти билан 19:21 да фазога кўтарилган Falcon 9 ракетаси парвознинг 3-дақиқасида осмонда парчаланиб кетгани маълум қилинганди.

Халқаро коинот станциядан туриб ушбу парвозни кузатган NASA фазогири Скотт Келли ушбу фалокатга қуйидагича изоҳ берди.
“Ракета парвозини кузатдим. Афсуски, парвоз муваффақиятсизликка учради. Коинот – мураккаб нарса”, деб айтмоқда Келли ўз твиттерида.