Халқаро коинот станциясига (ХКС) юк олиб чиқиши керак бўлган Dragon коинот юк ташувчисини орбитага олиб чиқиши керак бўлган Falcon 9 ракетаси Флоридадаги Канаверал бурнидаги космодромдан учирилгандан кейин кўп ўтмай фалокатга учради.

Ракета Тошкент вақти билан 28 июнда 19:21 да учирилди. Бироқ у учирилгандан 3 дақиқа ўтиб портлаб кетди, деб хабар бермоқда НАСА агентлиги.

Falcon 9 ракетаси, SpaceX хусусий компанияси ва НАСА ўртасидаги шартномага кўра, ХКСга Dragon ташувчисини жўнатиши керак эди. ХКСга 2 тонна юк, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, илмий тажрибалар учун материаллар, станцияни АҚШнинг бошқариладиган коинот кемалари билан туташи учун уни модернизациялашга мўлжалланган туташиш узели юборилаётган эди.

Dragon юк ташувчиси ва Falcon 9 ракетасини SpaceX компанияси ишлаб чиққан. Компания НАСА билан тузган шартномасига кўра, 2016 йилгача ХКСга 12 та ракета учириши керак эди. Компания 2014 йил сентябрда Boeing билан бирга ХКСга юкларни етказиб беришдан ташқари, ХКСга бошқариладиган парвозларни амалга ошириш учун 6,8 млрд долларлик шартномани ютиб олган эди.

SpaceX компанияси Falcon 9 икки поғонали ракетасини жуда ишончли эди, деб таърифлади.