АҚШ ҳарбийлари яқин масофага мўлжалланган ҳужум бомбаларини харид қилишга ҳаддан ташқари кўп маблағ сарфлаб, таъсир доираси узоқ масофага мўлжалланган қуролланишга, яъни “стелс”лар ва юқори аниқликдаги қурол-аслаҳага жуда кам маблағ сарфлаганлари АҚШга Россия, Хитой ва Эрон каби давлатларнинг ҳавога қарши мудофаа тизимини енга олишига имкон бермайди. Бундай хулосага Вашингтон стратегик ва бюджет баҳолашлари маркази экспертлари келишди, деб ёзмоқда АҚШнинг Flight Global нашри. 

Экспертлар берган ҳисоботда, 2001-2004 йилларда АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан таъсир қилиш доираси 80 км.ни ташкил қиладиган 304750та қурол-аслаҳа бирлиги сотиб олингани, бу эса барча сотиб олинган қурол-аслаҳанинг 96 фоизини ташкил қилиши айтилди. Бу давр мобайнида таъсир доираси 643 км.гача бўлган узоқ масофали қурол-аслаҳадан бор-йўғи 7109та дона сотиб олингани ва бу барча харидларнинг 2,3 фоизни ташкил қилиши айтилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, яқин масофаларга мўлжалланган қурол-аслаҳа самолёт нишонга жуда яқин келганда самаралидир, бироқ юқори аниқликдаги қурол-аслаҳа эга бўлган душманга қарши курашда буни амалга оширишнинг иложи йўқ.

Нашрнинг ёзишича, ушбу ҳисобот АҚШлик генераллар охирги бир неча йил давомида гапириб келаётган тасдиқни тайрорлайди: АҚШ ҳарбий инвестициялари самолётлар бемалол учиб, ҳеч қандай жазолашларсиз бомбаларни ташлаш мумкин бўлган Ироқ, Афғонистон ва эндиликда Сурия каби давлатлардаги ҳарбий операцияларга қаратилган. Бироқ бундай қурол-аслаҳа Россия, Хитой ва Эрон каби давлатлар билан ҳарбий ҳаракатларда самарасиз ҳисобланади.