Франциянинг Лион шаҳри яқинида теракт уюштирганликда гумон қилинаётган террорчи ўз қурбонининг танасидан жудо қилинган боши билан селфи тарзида расмга тушиб, суратни WhatsApp хизмати орқали АҚШдаги танишига юборган, деб хабар бермоқда Agence France-Presse ахборот агентлиги.

Терговдаги манбанинг хабар беришича, ҳозирча сурат юборилган мижознинг ўрнини аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Аввалроқ қурбон террорчининг собиқ бошлиғи бўлгани маълум қилинганди.