26 июнь куни Франциянинг Лион шаҳри яқинидаги кимёвий заводга ҳужум уюштиргани учун қўлга олинган Йессим Сали ўз айбини тан олган. Бу ҳақда BFM TV  хабар берди.

У ўз иқрорида қурбонининг бошини кесиб олишдан олдин уни ўлдирганини маълум қилган.

"У бу ишни онгли равишда амалга оширганини билдирди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни Сен-Кентан-Фалавье шаҳридаги заводга номаълум шахс ҳужум уюштириб, бензин бакларини портлатиб юборди. Воқеа жойида танадан жудо қилинган бош топилган. Бош арабча хатлар туширилган матога ўралган эди.