Жанубий Кореяда MERS коронавируси қурбонлари сони яна биттага ортди ва 32 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ренхап агентлиги хабар берган.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг 90 фоизи асосан кекса ёшдагилар ва анча вақтдан бери турли хасталиклар билан оғриб келаётганлар эди.

Касалликдан вафот этиш кўрсаткичлари умумий касалларнинг 17,6 фозини ташкил этиб, 20 май куни ҳолатидагидан икки баробар камайган.

Шунингдек, бу хасталикка чалинганлар сони 182 нафарлигича қолмоқда.