АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Жеб Буш қонунчиликда қурол-аслаҳага йўллаш билан боғлиқ чекловлар жиддий самара бериши ва қуролли зўравонлик ҳолатларини олдини олиши даргумонлигини айтмоқда.

Бушнинг айтишича, потенциал жиноятчиларни аниқлашни ўрганиш муҳимроқ аҳамият касб этади.

“Жамият сифатида, биз жиноятчиларни улар қўлларига қурол олиб, бегуноҳ одамларни ўлдиришни бошлагунларича аниқлаш ҳақида фикр юритишимиз муҳимроқ бўлар эди”, деб айтди Буш Невадада сайловчилар билан учрашувда.

Буш “қишлоқ ҳудудлари аҳоли кўп бўлган шаҳарлардан тубдан фарқ қилгани” сабабли қурол-аслаҳа назорати штатнинг ўзига ҳам боғлиқ бўлиши кераклигини айтмоқда.