Июнь ойининг 22-куни Канада Бош вазири С.Харпер ўз қароргоҳида тарихда биринчи бор расмий ифторлик дастурхонини тузади. Бу ҳол мамлакат ҳамда мусулмон жамияти ўртасидаги муносабатларга илиқлик баҳш этиши мумкин, дея хабар бермоқда IslamNews.

Бош вазир ифторлик дастурхонидаги нутқида, канадаликларга қароргоҳининг эшиклари доимо очиқ эканини маълум қилди. У меҳмонларни Рамазон шукуҳини барча фуқаролар билан баҳам кўришга чақирди.

Мазкур ифторликда мамлакатдаги мусулмон давлатлар элчилари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Манба: muslim.uz