Канада Мудофаа вазирлиги Польшада 200 нафар ҳарбий хизматчини жойлаштирмоқчи, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Шу тариқа, Канада Шарқий Европадаги иттифоқчиларини қўллаб-қувватлашини ва улар билан биргаликда ташқаридан солинаётган исталган хавф ва тажоввузга қарши туришга тайёрлигини билдириб қўймоқчи”, деб айтди Канада Мудофаа вазири Жейсон Кенни.

Айни пайтда Польшага 90 нафар канадалик аскар ва зобит юборилди.

Аввалроқ Канада украиналик ҳарбийларни куздан бошлаб ўргатишни бошлаши маълум қилинганди.