Тошкент шаҳридаги Қоратош кўчасига ўрнатилган янги светофор ёз кунида кузатилаётган иссиқ ҳароратга дош бера олмади.

Интернет орқали тарқалган суратда "Samarqand Darvoza" савдо маркази яқинида жойлашган бу светофорнинг иккита кўзи деворлари иссиқда эриб, деярли ёпилиб қолганини кўриш мумкин.