Кувайт Ташқи ишлар вазирлиги сайтида 26 июнь куни мамлакат пойтахти Эль-Кувайт шаҳрида ўзини портлатиб, 27 кишининг ҳаётига зомин бўлган террорчининг сурати чоп этилди.

Кувайт ТИВ маълумотига кўра бу шахс аввал қидирувда бўлган Фаҳад Сулаймон Абдул Муҳсин аль-Каббаа ҳисобланади.

"Саудия Арабистони фуқароси бўлган бу террорчи 26 июнь куни Кувайт чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтган ва ўз ниятини амалга оширишга улгурган", дейилади хабарда.