АҚШнинг Россияда ишлаган собиқ элчиси НАТО Россияга ҳеч қачон ҳужум қилмаслиги ҳақида фикр билдирди.

У ўз твиттерида ёзишича, бу мамлакатга фақатгина ақлини йўқотганларгина ҳужум уюштириши мумкин.

Собиқ дипломат ўз навбатида НАТОда ақлини йўқотганлар йўқлигини таъкидлаб ўтган.

Унинг фикрича, Россиянинг ғарбий чегараларида ракетага қарши ПВО C-400 мажмуаларини ўрнатишга ҳожат йўқ.

Макфол Россия томонини ғарбий чегараларни мустаҳкамлаш орқали шов-шув кўтармасликка чақиради.

23 июнь куни Пентагон раҳбари Бельгия ва Шарқий Европа мамлакатлари ҳудудига оғир ҳарбий техника воситалари жойлаштирилиши ҳақида маълум қилганди. У бу ҳудудларга 250та танк, ўзи ҳаракатланувчи тўплар ҳамда пиёдаларни ташиш учун ҳарбий машиналар юбориш режалаштирилганини айтган.

Маълумот учун, Макфол 2012 йилнинг январидан 2014 йилнинг февралигача бўлган муддатда АҚШнинг Россиядаги элчиси сифатида ишлаганди. АҚШнинг собиқ бош котиби Ҳиллари Клинтон Макфол Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар илиқлашиши учун кўп хизмат қилганини таъкидлаган.

Макфол дипломат сифатидаги фаолиятини якунлаб, сиёсатшунослик билан шуғулланиб келмоқда ва Стенфорд университетида докторлик диссертациясини ёқлашга муваффақ бўлган. У 2014 йилнинг мартидан буён NBC Universal News Group телеканалида халқаро сиёсий шарҳловчи сифатида ишламоқда.