Франциядаги Nations Presse журнали ходими Жак Фрернинг фикрича, Пётр Порошенко бошчилигидаги Украина армияси 1 йилдан кейин ўз мавжудлигини йўқотади.

Унинг ёзишича, 3 ойдан кейин Донбасс ҳудудига хизматга янги чақирилганлар жўнатилади. Уларнинг учдан бир қисмигина жангларда иштирок этишга тайёр ҳолатда бўлади, қолган қисми эса шунчаки "тўпларга ем бўлиш учун ярайди".

"Украинадаги зиддиятлар бошланганидан буён 10 мингга яқин украин ҳарбийси ҳалок бўлган, 50 мингдан ортиғи жароҳатланиб, сафдан чиққан. Бу ҳолатда Порошенконинг армияси 1 йил ичида тугаб битади", деб ёзилади мақолада.