Украинанинг “Днепр” футбол жамоаси яримҳимоячиси Евгений Коноплянка Англиянинг “Тоттенхэм” жамоаси ўйинчисига айланди, деб тасдиқламоқда La Gazzetta dello Sport нашри.

Манбанинг маълумотларига кўра, Лондон жамоасининг раҳбарияти футболчи билан шартнома имзоланганини яқин орада эълон қилади.

Шунингдек, украиналик футболчининг жамоа тиббий кўригидан муваффақиятли ўтгани маълум қилинмоқда.