25—26 июнь кунлари Ригада Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари таълим вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув ЕИ Кенгашидаги Латвия раислиги томонидан Европа Комиссияси ҳамда Европа ташқи ишлар хизмати ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Мажлисда томонлар ЕИ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги алоқалар, хусусан таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди ва унда олий ва ўрта махсус таълим вазири А. Ваҳобов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Учрашув якунида вазирлар ЕИ ва Марказий Осиёнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлигини чуқурлаштиришга қаратилган баённома ва йўл харитасини қабул қилди.