Санкт-Петербургнинг марказида 27 июнь куни ёнғин содир бўлди: Инқилоб майдонида жойлашган қадимий уй томига ўрнатилган 8 метрли реклама шити ёниб кетди. Ёнғин ярим соатда тўхтатилди.

Шит ёниб, унинг бўлаклари ерга қулаши хавфи сақланиб қолган муддат давомида ёндош кўчалар беркитиб қўйилди. Оқибатда Нева ва Лигов кўчаларида бир неча километрлик тирбандликлар юзага келди.