Европа ўйинларида 27 июлда спортнинг сузиш тури бўйича эрталабки дастурдан ўрин олган комплекс тарзда 4х100 метрлик эстафетага сузиш баҳсида украиналик мухлислар ўз жамоалари иштирокини интиқлик билан кутаётган эдилар. Чунки Украина жамоаси бу баҳсда фаворитлардан бири ҳисобланаётган эди, бироқ натижада жамоа саралаш босқичида ҳам иштирок эта олмади.

Бунга жамоанинг энг кучли сузувчиси, Бокуда битта олтин ва битта бронза медаль қўлга киритган Андрей Хлопцовнинг ухлаб қолгани ва мусобақага ўз вақтида етиб кела олмагани сабаб бўлган. Унинг ўрнига зудлик билан бошқа спортчини қўйишнинг иложи бўлмаган.