Тунисда мингга яқин полициячи сайёҳлик курортларида хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида мамлакатдаги меҳмонхоналар ва соҳилбўйи ҳудудларини ҳимоя қилишга шай қилинадилар.

Шунингдек, Сус ва Хаммамот ва Жерба каби бошқа курорт шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди ҳамда назорат-ўтказиш пунктларини ҳимоя қилиш мақсадида мамлакат қуролли кучларининг қўшимча вакиллари етиб келдилар.

Тунис тарихидаги энг йирик теракт 26 июнь куни Сус яқинидаги Ал-Кантавий курортида содир бўлди: маҳаллий талаба Imperial меҳмонхонаси пляжида 40 нафар сайёҳни отиб ташлади, улардан кўпчилигини Буюк Британия фуқаролари ташкил қилган. Яна 40 га яқин киши жароҳат олган.

Теракт туфайли сайёҳлик компаниялари Тунисдан минглаб хорижий сайёҳларни эвакуация қилишга мажбур бўлдилар.