WikiLeaks сайти АҚШ махсус хизматларининг Франция раҳбарияти ортидан олиб борган кузатуви ҳақидаги янги маълумотларни 29 июнь куни чоп этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бу ҳақда “Вести недели” дастури эфирида WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанждан интервью олган Александр Хабаров айтди.

“29 июнда WikiLeaks`дан АҚШ Франция ортидан кузатгани ҳақидаги навбатдаги янги маълумотлар чоп этилади”, деб таъкидлаб ўтди Хабаров.

Ассанжнинг айтишича, АҚШ бошқа давлатлар ортидан разведка ва кузатув олиб бориш бўйича етакчи ҳисобланади ва олинган маълумотлардан сиёсий ва иқтисодий мақсадларда фойдаланади. Ассанж шунингдек WikiLeaks устида иш олиб боришни тўхтатмаслигини айтди.

WikiLeaks`нинг АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги Франция президентлари Жак Ширак, Николя Саркози ва Франсуа Олланд ортидан жосуслик қилгани ҳақидаги ҳужжатлари 23 июнда оммага эътиборига ҳавола этилганди.