ABC News сайтининг хабар беришича, Ал-Қоида вакилларидан бири Адам Гэдан "ИШИД"га мурожаатнома йўллаб, унинг ишлари исломга тўғри келмаслигини айтган.

“Биродарлар, "ИШИД"нинг ҳарбий соҳадаги жасоратини ҳеч ким инкор қила олмайди, аммо сизлар томонингиздан мусулмонларга қарши содир этилган жиноятлар вақт ўтиши билан унутилмайди, негаки исломда бундай тушунча йўқ”, – дейилади мурожаатномада.

Унинг фикрича, бундай жиноятлар тўхтатилмаган тақдирда, уларни содир этишга алоқадор барча Аллоҳ томонидан жазоланади:

“Инсон жонини олишни оқлаб бўлмайди, ва бу Қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинади. Мусулмон жамоасининг жиҳоди видеоўйин эмас, у реал ҳаёт, ва у реал ҳаётда ҳам, нариги дунёда ҳам ўз оқибатларига эга бўлади”.