Лондоннинг “Тоттенхэм” футбол клуби яримҳимоячиси футболчилик фаолиятини Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клубида давом эттирадиган бўлди.

26 ёшли яримҳимоячининг клубга ўтганини клуб сайтида тасдиқланди.

“Гуанчжоу” бразилиялик футболчи учун 14 млн евро тўлади ва у билан 4 йиллик шартнома имзолади.

Паулиньо лондонликлар сафида икки мавсумда 67 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та тўпга муаллифлик қилган.