ИШИД террорчилик гуруҳи террорчилик ҳужумларини ташкил қилиш ва бошқариш учун шифрлаш алгоритмларига эга мессенжерлардан фойдаланмоқда, деб хабар бермоқда The Washington Times нашри.

Экспертларнинг сўзларича, ИШИД аъзолари АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ошкор қилган махфий ҳужжатлардан АҚШ Миллий хавфсизлик хизмати ва Марказий разведка хизматининг пойлоқчилик қилиш усулларидан хабар топиб, уларни инобатга олган ҳолда террорчилик ҳужумларини смартфонларда ўрнатилган шифрланган чатлар орқали бошқаришга қарор қилишган.

Террорчилар орасида Surespot ва Kik дастурлари энг кўп машҳурликка эга бўлмоқда, чунки бу дастурлар яратувчилари ушбу мессенжерларнинг дастлабки кодини АҚШ махсус хизматларига бермаганлар.