Россия Спорт вазири Виталий Мутко 2016/17 йиллардаги мавсумда Европа Лигаси финали Стокгольмда ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Р-Спорт” хабар бермоқда.

Бундай қарор УЕФАнинг 29 июндаги йиғилишида қабул қилинди.

Маълумот учун, 2015/16 йиллардаги мавсумда умумий ҳисобда 45-маротаба ва УЕФА Европа Лигаси номи билан 7-маротаба ўтказиладиган мусобақанинг финал учрашуви 2016 йилнинг 18 майида Швейцариянинг Базел шаҳридаги “Санкт-Якоб Парк” ўйингоҳида ўтказилади.