БААлик шифокорлар яна иккита MERS вирусига чалиниш ҳолатини аниқлашди. The National UAE’нинг маълум қилишича, синдром билан 11 ёшли бола ва 46 ёшли аёл хасталанган.
Тахмин қилинишича, улар ўтган ҳафта шу хасталикка чалинган қариндошларидан ушбу вирусни юқтириб олишган. Айни пайтда аёл ва бола изоляторда сақланмоқда.