Андижоннинг Олтинкўл туман “Пилла” давлат корхонаси раҳбари Ўсаржон Муҳсинов ва омбор мудири Раҳмонжон Фозилов порахўрликда айбланиб қамалди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, 2014 йилги пилла ҳосилини қабул қилиш мавсумида фуқаро Санжар Шокировдан қайнонаси Қ. Тожибоева бошчилигидаги “Шаробиддин саҳовати гулшани” фермер хўжалигининг пилла ҳосили бўйича топширилмай қолган 373 кг пиллани қўшиб ёзиб бериш эвазига 300 доллар сўраган.
С. Шокиров бундай пулни бера олмаслигини айтган, натижа бўлмагач, ҳуқуқ тартибот ходимларига мурожаат қилган. Аризага асосан ўтказилган тадбирда Муҳсинов 300 доллар пора олиш устида қўлга олинган.