Apple компанияси iPhone 6S номли янги смартфонларни ишлаб чиқаришни бошлади. Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, янги аппарат экранлари Force Touch технологиясига эга бўлади.
Ташқи кўриниши жиҳатидан смартфон iPhone 6 и 6 Plus моделларидан сезиларли фарқланмайди. Унинг экрани 4.7 ва 5.5 дюймни ташкил қилади. Янги ускуна қачон тайёр бўлиши ва сотувга чиқарилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.