2015 йилнинг 24 июн куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида яшовчи 22 ёшли аёл фуқаро шахсий мулкларини ўғрилангани бўйича шаҳар ҳуқуқ тартибот идораларига шикоят қилди, деб ёзади, Zakon.kz.

Аёлнинг айтиши бўйича 23 июндан 24 июнга ўтар кечаси шаҳар кўчаларининг бирида номаълум шахс уни пичоқ билан қўрқитиб, қимматбаҳо тилла буюмлари ва пулларини тортиб олган. Шунингдек у 26 ёшли аёлнинг 120 000 тенге миқдоридаги телефонини ҳам қўрқитиш йўли билан тортиб олгани аниқланди.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида жиноятчи қўлга олинган. У ўзига қўйилган барча айбларни бўйнига олган. Тилла буюмлар ва телефон ўз эгасига қайтарилган. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароси экани айтилаётган жиноятчи тергов бўлимида сақланмоқда.