Грециянинг евроҳудуддан чиқиб кетиши муқаррар кўринади, бироқ Афина бу ҳақда ўзи сўраши керак. Бундай фикрни Австрия Молия вазири Ханс Йорг Шеллинг Австрияда чоп этиладиган Pressa нашрига берган интервьюсида билдириб ўтди.

“Грециянинг евроҳудуддан чиқиб кетиши муқаррар кўринади. Греция евроҳудуддан шунчаки чиқиб кета олмайди, чунки валюта иттифоқидан чиқиб кетиш мумкин эмас”, деб айтмоқда Шеллинг.

Шеллингнинг фикрича, “Греция Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши учун бу ҳақдаги талаб билан чиқиши, ЕИнинг бошқа давлатлари эса бунга рози бўлишлари керак. Шундан кейингина Афина евроҳудудни тарк этиши мумкин”.

27 июнь куни Греция бош вазири Алексис Ципрас 5 июль куни Грециянинг қарздорлиги бўйича кредиторларнинг фикри ҳақидаги масалани референдумга қўйилишини эълон қилгандан кейин, Евроҳудуд давлатлари Афина билан музокаралар олиб боришни тўхтатишларини эълон қилишди.

Ципраснинг Греция фуқароларига кредиторларнинг ёрдам бериш шарти сифатида бюджет тежамкорлигининг янги шартлари ҳақидаги таклифларига қарши овоз беришни тавсия қилгани евроҳудуддаги қолган давлатларнинг эътирозига сабаб бўлди.

Кредиторлар Грецияга Халқаро валюта жамғармаси кредитлари бўйича тўловларни амалга оширишни ортга суришни рад этдилар ва Греция ислоҳотлари дастури бўйича келишиб олинмагунча бу давлатга молиявий кўмак бериш халқаро дастурини учинчи бор узайтиришга қарши чиқдилар. Бу Грециянинг 30 июнгача тўлаши зарур бўлган ХВЖнинг 1,6 млрд долларлик кредитлари бўйича дефольтига олиб келиши мумкин. Бунинг оқибатида Греция ероҳудуддан чиқиб кетади.

Аввалроқ маълум қилинганидек, Греция ҳукумати навбатдан ташқари йиғилишда 5 июлда ХВЖ кредиторлари таклифлари бўйича референдум ўтказишни тасдиқлади. Мамлакатнинг 300 нафар депутатидан 178 нафари референдум ўтказилишига, 120 нафари эса унга қарши овоз беришди.