Баҳрайн Ички ишлар вазирлиги Кувайтдаги шиалар масжидидаги терактдан кейин масжидлар жойлашган ҳудудларда хавфсизлик чораларини кучайтиради, деб айтди Баҳрайнда сунний ва шиа жамоатчилиги раҳбарлари билан бўлган учрашувда қироллик ички ишлар вазири шайх Рашид ибн Абдуллоҳ Ал Халифа.

26 июнь куни Кувайт пойтахти Ал-Кувайтнинг марказидаги шиалар масжидида жума намози пайтида саудиялик террорчи-худкуш амалга оширган теракт оқибатида 28 нафар киши ҳалок бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни "ИШИД" террорчилик ташилоти ўз зиммасига олган.

Вазирнинг айтишича, масжидлар жойлашган ҳудудларда энг замонавий кузатув камералари ўрнатилади.

Бундан ташқари, вазир диний мазҳаблар вакиллари билан ҳар бир намоз ибодатидан кейин масжидлар ёпилиб, масжид ходимлари масжидга кирувчи барча биноларда мунтазам равишда синчковлик билан кузатув олиб боришларига келишиб олди.

Вазир миллий бирдамликка қарши маърузалар ўқийдиган имомлар қонун бўйича тақиб қилинишини таъкидлаб ўтди.