Чирчиқда Умид Асадуллаев исмли шахс таниши Акмал Булаковнинг ишончига кириб, унинг ҳисобида 12 млн 315 минг сўм маблағи бўлган пластик картасини қўлга киритди. СВОЖЖДЛҚК департаменти Чирчиқ шаҳар бўлими суриштирувчиси Ербол Исабаевнинг маълумот беришича, бу пулларни Умид бир қанча корхоналар ҳисобига ўтказиб олиб, сўнг ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборди.
Бир муддат вақт ўтгач, Булаков дўстидан пулни қайтаришни талаб қилди. Натижа бўлмагач, у департаментга мурожаат қилди. Асадуллаевга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жабрланувчининг пуллари қайтариб олиб берилди.