Сингапурлик миллиардер Питер Лим португалиялик футболчи Криштиану Роналдунинг қиёфасидан ўз компанияси фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди.

29 июнь куни икки томон бу борада 6 йиллик шартномага келишган, лекин битимнинг молиявий томонлари ошкор қилинмаган.

Ўзаро келишувга кўра, Питер Лим бошқарадиган Mint Media компанияси кўрсатилган муддат давомида Роналдунинг "Реал" либосидаги қиёфаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган.

Питер Лим Forbes рўйхатида сингапурлик бадавлат кишилар орасида саккизинчи ўринда қайд этилган.

Лим бу битим ўз компаниясининг Осиё бозорида муваффақиятга эришишида катта хизмат қилишига ишонч билдирган.

Маълумот учун, Криштиану Роналду дунёнинг энг кўп даромад кўрадиган спортчилари орасида учинчи ўринда туради. Унинг 2014 йилдаги даромади 79,6 млн долларга тенг бўлган.