Парижнинг “ПСЖ” футбол жамоаси раҳбарияти “Барселона” ҳужумчиси Неймарга 190 млн евро тўлашга тайёр, деб хабар бермоқда El Mundo Deportivo портали. Порталнинг маълумотларига кўра, француз клуби 23 ёшли бразилиялик футболчини кейинги ёзда сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Шу тариқа “ПСЖ” Златан Иброҳимовичнинг ўрнини босувчи ўйинчини топишга ҳаракат қилмоқда.
Ушбу мавсумда Неймар “Барса” таркибида барча мусобақаларда 51 та ўйинда 39 та тўп уришга ва 8 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди. Агар бу транфсер амалга ошса, у футбол тарихидаги энг қимматбаҳо трансфер бўлиши мумкин. Ҳозирча бу борада рекорд “Реал”га тегишли бўлиб, клуб 2013 йилда “Тоттенхэм”нинг собиқ футболчиси Гарет Бэйлни 100 миллион еврога сотиб олган.