Facebook ижтимоий тармоғи ёзувчи Эдуард Багировнинг саҳифасини ёпиб қўйди. Бунга унинг Путин ҳақидаги айтган гаплари сабаб бўлган, деб ёзади «Говорит Москва» радиосининг интернет нашри.

«Аслида постда ҳеч қандай криминал ёки порнографик унсурлар йўқ эди. Менимча, бу сиёсатниям ўз ичига олмасди. Мен шунчаки Путиннинг рейтинги мутлақ рекорд кўрсаткичга етганини ёзгандим. Мана шу гапим учун мени бир ҳафтага блоклаб қўйишди», дейди Багиров.

Эслатиб ўтамиз, Левада-марказ ижтимоий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган сўровномага кўра, Владимир Путиннинг президентлигини ҳозирги вақтда Россияда яшовчи аҳолининг 89 фоизи қўллаб-қувватлаши маълум қилинганди.