2015 йилнинг 28 июнь куни Space X асосчиси Элон Маск 44 ёшини нишонлади.

Худди шу куни Falcon 9 ракетаси парвозга кўтарилганидан 3 дақиқа ўтиб, портлаб кетди.

Элон Маск бу парвоз муваффақиятли амалга оширилгани ҳақида интервью беришга тайёрланаётганди.

Лекин бунинг ўрнига у ўз твиттерига "бу кун ҳаётидаги энг ёмон туғилган кун сифатида эсда қолиши" ҳақида ёзди.

Халқаро коинот станциясига (ХКС) юк олиб чиқиши керак бўлган Dragon коинот юк ташувчисини орбитага олиб чиқиши керак бўлган Falcon 9 ракетаси Флоридадаги Канаверал бурнидаги космодромдан учирилгандан кейин кўп ўтмай фалокатга учради.

Falcon 9 ракетаси, SpaceX хусусий компанияси ва НАСА ўртасидаги шартномага кўра, ХКСга Dragon ташувчисини жўнатиши керак эди. ХКСга 2 тонна юк, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, илмий тажрибалар учун материаллар, станцияни АҚШнинг бошқариладиган коинот кемалари билан туташи учун уни модернизациялашга мўлжалланган туташиш узели юборилаётган эди.

Dragon юк ташувчиси ва Falcon 9 ракетасини SpaceX компанияси ишлаб чиққан. Компания НАСА билан тузган шартномасига кўра, 2016 йилгача ХКСга 12 та ракета учириши керак эди. Компания 2014 йил сентябрда Boeing билан бирга ХКСга юкларни етказиб беришдан ташқари, ХКСга бошқариладиган парвозларни амалга ошириш учун 6,8 млрд долларлик шартномани ютиб олган эди.

SpaceX компанияси Falcon 9 икки поғонали ракетасини жуда ишончли эди, деб таърифлаганди.

Экспертларнинг фикрича, Falcon 9 ракетасининг тезлаштирувчи блокидаги суюқ кислород сақланадиган бакдаги юқори босим ракетани фалокатга олиб келган бўлиши мумкин.

“Ракетанинг тезлаштирувчи блокидаги суюқ кислород сақланадиган бакда юқори босим бўлган. Олинган маълумотлар фалокатнинг бир-бирига тескари сабабларини кўрсатмоқда”, деб айтмоқда ракетани ишлаб чиқарган SpaceX компаниясининг раҳбари Элон Маск.