Парижда Uber онлайн-такси хизматининг Европа бўйича раҳбари Пьер-Димитри Гор-Коти ва компаниянинг Франциядаги раҳбари Тибо Симфаль ҳисбга олинди. Бу ҳақда Le Monde нашри хабар бермоқда.

Ушбу ҳибсга олишлар UberPop дастури бўйича олиб борилаётган тергов иши доирасида амалга оширилди. Франция ҳукумати дастур ва унинг мижозлари ўртасидаги алоқаларни ноқонуний деб ҳисобламоқда.

Парижда таксичилар дастурга қарши катта миқёсдаги норозилик намойишлари ўтказмоқдалар.