28 июнда Япониянинг Нагойя шаҳридан Гавайи ороллари томон учиб кетган қуёш батареяларида учувчи Solar Impulse 2 самолёти Тинч океани устидан орқага қайтиб бўлмас нуқтадан ўтди.
Самолёт учувчиси швейцариялик Андре Боршберг ўзининг дунё бўйлаб саёҳати давомида Гавайи оролларигача 120 соат давом этадиган парвозни амалга ошириб, ўзига хос рекорд натижа қайд қилишга уриниб кўради. Учувчи парвоз бошлангандан 16 соат ўтиб орқага қайтиб бўлмас нуқтадан ўтганини маълум қилди. Бу нуқта ўтилгандан кейин агар зарурат туғилса Японияга қайтиб боришнинг иложи бўлмайди.
“Бу авиация тарихида ҳали забт этилмаган ҳақиқий жасорат бўлди”, деб айтилмоқда ушбу саёҳатнинг расмий сайтида. Бу парвозни амалга ошириш учун учувчи 25 литр ичимлик суви ва 18 порция егулик билан таъминланди.