Ғиждувонлик Ҳотам Абдуллаев “Меҳнатобод” чўл ҳудудидан ер олишни ният қилиб, туман ер ресусрлари давлат кадастр бўлими бошлиғи Жамил Ўриновга мурожаат қилди. Вилоят прокуратураси бўлим АМИБ терговчиси Дилшод Сафаров берган маълумотга қараганда, Ўринов ер олиб бериш учун 1 млн сўм пора сўради. Орадан икки кун ўтиб, Абдуллаев бу пулларни манзилга етказди.
Лекин у бир йил кутса ҳам, ваъда қилинган ер ҳудуди ажратиб берилмади. Сабр косаси тўлган Абдуллаев Ўринов устидан тегишли идораларга мурожаат қилди.
Бунинг натижасида Жамил Ўринов қўлга олиниб, судга топширилди. Суд уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.