"ИШИД" гуруҳи Кувайтдаги масжидни портлатиб юборган террорчининг сўнгги сўзлари қайд қилинган видеотасмани ижтимоий тармоқлар орқали тарқатди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, видеолавҳа қаҳрамони асосан Қуръондан парчалар ўқиган ва шиаларни ислом динини ҳақорат қилишда айблаб, улардан қасос олажагини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни Кувайт пойтахтидаги Имом Содиқ масжидида қўпорувчилик ҳаракати содир этилди. Теракт оқибатида 27 киши ҳалок бўлди.